Бизнесдаги ютуқлар омили
  • 11 Август 2014

Бизнесдаги ютуқлар омили

Бухоро шаҳридаги “Озода-Озод” қўшма корхонасида ўтган йили модернизациялаш ишлари амалга оширилган эди.

Бу эса жамоага умумий қиймати 5,8 миллиард сўмлик гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш имконини берди. Ўз навбатида, корхона экспорт салоҳияти ҳам ошди. Негаки, хорижлик буюртмачилар маҳсулот сифати янада яхшиланганига ишонч ҳосил қилдилар. Ишонч эса бизнесда муваффақият омили саналади. Биргина жорий йилнинг ўтган олти ойида “Озода-Озод” ёрлиғи туширилган 316,5 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот чет эллик харидорларга жўнатилди.

Таъкидлаш керакки, вилоятда бу каби ҳудудий корхоналарнинг экспорт салоҳияти йил сайин ошиб бораяпти. Жорий йилнинг дастлабки ярмида улар томонидан 20 миллион АҚШ долларилик маҳсулот экспорт қилинди. Бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 8 миллион доллар кўпдир.

 

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn