Интизомли мижоз
  • 07 Август 2014

Интизомли мижоз

Андижон туманида 2006 йилда ўз фаолиятини бошлаган “Энтомофаг био” масъулияти чекланган жамияти ўтган давр мобайнида молия муассасалари билан яқин ҳамкорликда еттита лойиҳани рўёбга чиқарди.

Яқинда эса мазкур жамоа банкнинг 250 миллион сўмлик кредити эвазига 100 тонна сиғимдаги мева-сабзавот сақлаш омборхонасини ишга туширди.

Асосан, зараркунанда ҳашаротларга қарши турли биовоситалар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган ушбу жамият олинган кредитларни вақтида қайтариб, банкларнинг энг интизомли мижозларидан бирига айланиб улгурган. Айни пайтда “Энтомофаг био” ҳудуддаги фермер хўжаликлари ҳамда аграр тармоқда фаолият кўрсатаётган корхоналарга ўз маҳсулотларини таклиф қилмоқда.

 

Саидаҳмад ШУКУРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn