Ёшлар фестивали
  • 06 Август 2014

Ёшлар фестивали

Жиззах вилоятида “Жиззах юлдузлари” деб номланган иқтидорли ёшлар фестивали ўтказилди. Мактаб, лицей, коллеж ўқувчилари ҳамда турли жабҳаларда фаолият юритаётган ёшларни қамраб олган мазкур акцияда 10 мингга яқин навқирон авлод вакиллари иштирок этди.

“Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” шиори остида бўлиб ўтган ва мамлакатимиз мустақиллигининг 23 йиллигига бағишланган мазкур тадбирни ташкил этишдан кўзланган мақсад, ёшларда Ватанга муҳаббат, садоқат, мустақиллигимизга ҳурмат, ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш, ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш, уларни кенг оммага таништириш, ўғил-қизларни айнан ушбу ёшлардан ўрнак олишга чақиришдан иборат бўлди. 

Илк маротаба ташкил этилган фестиваль вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва халқ таълими бошқармалари, “Камолот” ЁИҲ, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси, Жиззах давлат педагогика ҳамда Жиззах политехника институтлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди каби қатор ҳамкорлар иштирокида ўтказилди. 

Тадбир доирасида намойиш этилган бадиий ва маданий дастур йиғилганларда унутилмас таассурот қолдирди.

 

Тожиддин ҚАМАРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Орзуларимиз рўёби Фарзандлари соғлом юрт »