Қуёш энергияси ёрдамида ишлайдиган қурилма
  • 05 Август 2014

Қуёш энергияси ёрдамида ишлайдиган қурилма

“Жиззах” махсус индустриал зонасида тез орада қуёш батареялари ёрдамида сув иситиш коллекторлари ишлаб чиқаришга киришилади. Дастлабки ҳисоб-китобларга қараганда, мазкур қурилмалар кўмагида бир йилнинг ўзида мамлакатимизда камида 2,5 миллиард сўмгача маблағ тежаш мумкин.

— “Quyosh issiqlik energiyasi” қўшма корхонасининг биринчи навбати фойдаланишга топширилиш арафасида, — дейди “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” очиқ акциядорлик жамияти раҳбари ўайрат Аҳмедов. — Айни пайтда бу ерда сўнгги пардозлаш ишлари ниҳоясига етказилмоқда. 39 кишининг доимий бандлигини таъминлайдиган ушбу лойиҳа рўёбга чиқарилиши билан йилига 15 минг дона коллектор тайёрланади.
Яна бир муҳим жиҳати, корхонада эҳтиёт қисмларни маҳаллийлаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ерда тайёрланадиган ускуналар сувни 92 даражагача иситиб бериш имконига эга. Унинг ёрдамида кўп қаватли тураржойлар бинолари ва турли иншоотларни иситиш мумкин. Бу эса мамлакатимизда катта миқдордаги табиий газни тежаб қолиш ҳамда атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишга замин яратади.


Тожиддин ҚАМАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Аҳолига яна бир қулайлик Орзуларимиз рўёби »