Британия — Ўзбекистон жамиятининг президенти: «Ўзбекистон — бой тарихга эга бўлган ёш мамлакат»
  • 01 Август 2014

Британия — Ўзбекистон жамиятининг президенти: «Ўзбекистон — бой тарихга эга бўлган ёш мамлакат»

Британия — Ўзбекистон жамияти президенти, Буюк Британия парламенти Лордлар палатасининг аъзоси Фредерик Понсонби ўзбек халқини тобора яқинлашиб келаётган қутлуғ шодиёна — Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик байрами билан табриклади. Ушбу айём муносабати билан берган интервьюси чоғида Ф. Понсонби республикамиз аҳолисига ўзининг энг эзгу тилакларини изҳор этди.

— Ўзбекистон ўзининг 23 йиллик суверен тараққиёти мобайнида узоқ йўлни босиб ўтди, — деди у. — Бой тарих ва меросга эга бўлган ёш мамлакат кўпгина миллатлар ҳамда динларнинг вакиллари учун ватан ҳисобланадики, улар бир-бири билан тўла уйғунликда яшашмоқда.
Ўз чегаралари яқинида оддий бўлмаган вазият мавжуд бўлишига қарамасдан, мамлакатингиз бугунги кунда раҳбарият ва халқнинг саъй-ҳаракатлари туфайли эришилган тинчликсеварликни, изчил тараққиёт ҳамда барқарорликни намойиш этаётир.
Маълумки, жорий йил Ўзбекистонда “Соғлом бола йили” деб эълон қилинган. Ишончим комилки, ҳар қандай мамлакатнинг келажаги ёш авлодга боғлиқдир. Шу боис болалар соғлом ва ўқимишли бўлиб ўсишлари учун керакли шарт-шароитларни яратиб бериш зарур, деб ҳисоблайман. Мен республикангизда бу йўналишда қабул қилинаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлайман.


«Жаҳон» АА.
Лондон

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn