Маҳсулот намуналари хорижга юборилди
  • 01 Август 2014

Маҳсулот намуналари хорижга юборилди

Бойсун туманилик тадбиркорлар Шуҳрат ва Давлат Истатовлар фойдаланилмай ётган бинони таъмирлаб, “Боғишамолтекс” хусусий корхонасини ташкил этди.
Айни пайтда 100 миллион сўмлик маблағ эвазига жиҳозланган кичик бизнес субъектида 15 нафар хотин-қиз турли кийим-кечак ҳамда спорт либослари тикишмоқда.
— Ҳозир вилоятимиздаги кўплаб спорт мактабларига 15 турдаги либослар етказиб бераяпмиз, — дейди тадбиркор Шуҳрат Истатов. — Эътиборлиси, хорижлик ҳамкорларимизга ўз маҳсулотларимизнинг намуналарини юбордик. Ҳадемай, ташқи бозорга ҳам чиқамиз.


Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn