Қишда ҳам фаолиятини тўхтатмайди
Версия для печати
  • 01 Август 2014

Қишда ҳам фаолиятини тўхтатмайди

“Иймон-инсоф-барака” масъулияти чекланган жамияти саъй-ҳаракати билан Гулистон шаҳрининг 4-кичик мавзесидаги бўш ётган жойда “Абдураҳмон ота гузари” барпо этилди.
Эътиборлиси, унинг  ҳовлисидаги болалар ўйингоҳи қишда ҳам ўз фаолиятини тўхтатмайди.
Гап шундаки, ҳозир очиқ ҳаво остида ишлаб турган аттракционлар ўрнини совуқ кунлар бошлангач, ёпиқ йиғма минифутбол майдончаси эгаллайди. Эътироф этиш лозимки, мазкур ўйингоҳ энг сўнгги русумдаги аттракционлари билан тез фурсатда ота-оналар ва болаларнинг севимли масканига айланди.


Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn