Саноат корхоналари учун ёш мутахассислар
  • 31 Июль 2014

Саноат корхоналари учун ёш мутахассислар

Жиззах туманидаги ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежи саноат касб-ҳунар коллежига айлантирилди.
— Эндиликда “Жиззах” махсус индустриал зонасида барпо этилаётган янги ишлаб чиқариш субъектлари учун малакали мутахассислар етказиб берамиз, — дейди коллеж директори Робия Абророва. — Қолаверса, ўтган йилдан бошлаб, вилоятимиздаги енгил саноат корхоналари учун техник технологлар ҳамда модельер конструкторлар тайёрлашга ҳам киришдик.
Янги ўқув мавсумидан эътиборан мазкур муассасада автоматика воситалари ва назорат-ўлчов асбобларини монтаж қилиш, ишлатиш ҳамда техник хизмат кўрсатиш, электрон техникаларни монтаж қилиш ва созлаш йўналишлари ҳам фаолият кўрсата бошлайди. Шу билан бирга, бўлажак ёш мутахассисларнинг назарий, амалий малакага эга бўлишлари учун вилоятдаги саноат корхоналари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Тожиддин ҚАМАРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn