Корхонада 200 та иш ўрни яратилди
  • 10 Июль 2014

Корхонада 200 та иш ўрни яратилди

Самарқанд шаҳридаги кийим-кечак маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “8 Март” корхонаси фаолияти кенгайиши эвазига бир йўла 200 киши доимий иш ўрнига эга бўлди.

Гап шундаки, яқинда вилоят марказида корхонанинг янги филиали ишга туширилди. Бунинг учун 1,5 миллион АҚШ долларилик маблағ йўналтирилди.
— Цехларимизда ишлаб чиқариш жараёни тўлалигича Япония, Германия ва Бельгиянинг замонавий технологиялари орқали амалга оширилади, — дейди корхона бош директори Исматилло Амонов. — Шу боис маҳсулотимизга ташқи бозорда талаб ортиб бораётир.
Шу йилнинг дастлабки уч ойида 1 миллион 200 минг АҚШ долларилик 100 турдаги кийим-кечак хорижга сотилди. Жорий йил охирига қадар жамоа ушбу кўрсаткични 4,5 миллион АҚШ долларига етказиш ниятида меҳнат қилмоқда.


Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn