Йиғма конструкцияли бетон девор
  • 10 Июль 2014

Йиғма конструкцияли бетон девор

Сирдарё туманидаги “Собир Азиз Али” масъулияти чекланган жамиятида тайёрланаётган бетон деворларни ўрнатиш учун автокран шарт эмас. Гап шундаки, бу вазни енгил йиғма конструкцияларни 3-4 киши бемалол жойига ўрната олади.

Муҳими, икки тадбиркор — Алижон Жалилов ва Муҳаммад Умрзоқовнинг саъй-ҳаракати билан хориждан келтирилган энг замонавий қолиплар ёрдамида ишлаб чиқарилаётган ушбу қурилиш ашёларининг нархи турдошларига нисбатан икки баравар арзон. Яна бир эътиборли жиҳати, ундан фойдаланилганда, деворлар жуда қисқа муддатда кўтарилиб, сувоқ ишларига ҳам деярли ҳожат қолмайди. Шунингдек, қоришмасига елим қўшилганлиги боис мустаҳкамлиги ортган бетон деворлар узоқ муддат яроқлилигини йўқотмайди. Ҳозир корхонада ойига минг метрдан зиёд, ўндан ортиқ турдаги ана шундай маҳсулотлар тайёрланмоқда.


Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn