Марғилонда замонавий матбаачилик технологияси
  • 10 Июль 2014

Марғилонда замонавий матбаачилик технологияси

Марғилон шаҳрида фаолият кўрсатаётган “Полиграф пресс” МЧЖ вилоятдаги энг кекса матбаа корхоналаридан бири.

Бу ерда модернизациялаш тадбирларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, яқинда 300 минг АҚШ долларилик маблағ эвазига илғор технологик ускуналар келтириб ўрнатилди. Пировардида корхонада газета ва журналларни турли рангларда чоп этиш имконияти юзага келди. Шу билан бирга, ишлаб чиқариш самарадорлиги ошди.
Эндиликда корхонада Фарғона вилоятидан ташқари, Андижон ва Наманган вилоятлари газеталари ҳам нашр этилмоқда.


Набижон СОБИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn