Уруғидан ёғ, поясидан мато
  • 08 Июль 2014

Уруғидан ёғ, поясидан мато

Ховос туманидаги “Олимфарм” МЧЖда Жанубий Америкадан келтирилган лён ўсимлиги парвариш қилинмоқда. Баъзи хусусиятлари зиғирга ўхшаш мазкур наботот тури фармацевтика саноати учун муҳим хом ашё манбаи ҳисобланади.

Яъни уруғидан олинадиган ёғ дори-дармон ишлаб чиқаришда кенг қўлланилади. Шунингдек, поясидан тўқимачилик саноатида фойдаланиш мумкин. Яна бир жиҳати, вегетация даврида  кам сув талаб қилганлиги боис  уни лалми ерларга ҳам экса бўлади. Ҳозир жамият аъзолари томонидан 40 гектар майдонда шу ўсимлик парвариш қилинмоқда.
— Кузда рапс экишни мўлжаллаяпмиз, — дейди мазкур жамият раҳбари Комилжон Боймуродов. — Бу ўсимлик ҳам лён каби фойдали. Унинг ёғи фармацевтика саноатида вазелин, косметика соҳасида крем, машинасозликда эса транспортлар учун мой тайёрлашда ишлатилади. Яна келгуси йили бу ўсимликлар қаторига уруғидан шифобахш ёғ олинадиган ошқовоқ ҳам қўшилади.

 

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn