Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди Грант олиш учун танлов эълон Қилади
  • 07 Июль 2014

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди Грант олиш учун танлов эълон Қилади

Танлов мавзуси: “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дас­турларини амалга оширишда, аҳоли фаровонлигини юксалтиришда, тадбиркорликни ривожлантиришда ва аҳолининг ижтимоий кўмакка эҳтиёжманд қисмига ёрдам кўрсатишда фуқаролик жамияти институтлари билан давлат тузилмаларининг ўзаро ижтимоий шериклигини янада кучайтириш”.

 Танловда Ўзбекистон Республикасининг ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг қуйидаги йўналишлардаги лойиҳалари кўриб чиқиш учун қабул қилинади:

— ижтимоий шерикликнинг янги шаклларини амалга ошириш орқали ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш;

— оилаларда соғлом муҳитни кучайтириш, уларнинг иқтисодий ва маънавий асосларини мустаҳкамлаш;

— болалар ва ёшларга замонавий билим ва касбларни эгаллашга кўмаклашиш, кам таъминланган оилалар фарзандларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш;

— хотин-қизлар, ёшлар, ёш оилалар, жисмоний имконияти чекланган шахслар ва аҳолининг ёрдамга муҳтож бошқа қатламларини янада ижтимоий қўллаб-қувватлаш;

— аҳолининг ижтимоий кўмакка эҳтиёжманд гуруҳларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларнинг бандлигини таъминлаш;

— янги иш ўринларини ташкил қилиш, аҳолини, айниқса, ёшларни, хотин-қизлар ва жисмоний имконияти чекланган инсонларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш;

— оилавий бизнес, хусусий тадбиркорлик, касаначилик, халқ ҳунармандчилиги ва бошқа тадбиркорлик фаолияти турларини, айниқса, қишлоқ жойларда ривожлантиришга кўмаклашиш;

— республиканинг чекка туманларидаги хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш;

— болаларни тарбиялашда, оилада соғлом муҳитни шакллантиришда, ижтимоий кўмакка эҳтиёжманд аҳоли қатламлари билан маҳаллаларда индивидуал ишлашни ташкил этиш;

— болалар ва аёлларни оммавий спорт турлари тадбирларига жалб қилиш, оилада анъанавий соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш;

— болаларнинг баркамол ривожланиши, уларнинг соғлом ва жисмонан ривожланишига қулай шароит яратишга кўмаклашиш;

— мураккаб ҳаётий шароитда қолган аёлларни ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижти­моий мослашувига кўмак кўрсатиш.

 

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

1.   Ариза тақдим этилаётганлиги ҳақида ННТ ташкилоти раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган кузатув хати, www.new.fundngo.uz сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган грант лойиҳасининг аризаси.

2.   Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, агар лойиҳа лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, лицензиянинг нусхаси, Низом нусхаси (ташкилот муҳри билан тасдиқланган ўзгартиш ва қўшимчалар билан), манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг мазкур лойиҳани қўллаб-қувватлаш борасидаги тақдимнома ёки хати илова қилиниши мумкин.

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори — 15 млн. сўмгача, ННТларнинг ўз маблағларини жалб этилиши қўллаб-қувватланади.

Ҳужжатлар 2014 йил 23 июндан 1 августгача ҳар куни соат 9-30 дан 18-00 га қадар қабул қилинади. Танловда давлат рўйхатидан ўтган ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари иштирок этишлари мумкин.

Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): “100035, Тошкент ш. Бунёдкор шоҳ кўчаси, 1-уй” манзилида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди номига юборилиши шарт.

Танловда иштирок этиш шартлари ва танлов ҳужжатларининг намуналари билан Жамоат фондининг www.new.fundngo.uz расмий сайтида танишиш мумкин.

 

Маълумот учун тел.: 239-26-76, 239-26-64.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn