Оиланинг учта корхонаси
  • 07 Июль 2014

Оиланинг учта корхонаси

Ҳазорасп туманида Жуманазаровларни тадбиркорлар оиласи сифатида яхши билишади. Оила бошлиғи Сотимбой ота бундан 8 йил олдин беш  нафар ўғлини ёнига олиб, Саноат қишлоғида “Ҳазорасп Нур” корхонасини ташкил этган эди.

Бу ерда 12 турдаги қурилишбоп мих ишлаб чиқарилмоқда. Ушбу маҳсулотлар нафақат вилоят, балки қўшни ҳудудларга ҳам етказиб берилаяпти. Бундан уч йил олдин 20 турдаги картон яшик ва рубероид ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Ҳазорасп техноинженеринг синдикат” МЧЖга асос солинди. Яқиндан бошлаб эса тадбиркорлар оиласи ташаббуси билан  чорвачилик мажмуаси ҳам ишга туширилди. 

— Тадбиркорларга яратилаётган кенг имконият ва имтиёзлар ўғилларимни янги муваффақиятларга ундаяпти, — дейди Сотимбой ота. —Ҳозиргача улар қишлоғимиздаги 40 нафардан ортиқ кишини иш билан таъминлади. Келгусида яна янги корхоналарни ташкил этиш ниятимиз бор.

Ойбек РАҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn