Эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи бешинчи корхона
  • 04 Июль 2014

Эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи бешинчи корхона

Хоразмдаги Питнак автомобиль заводи ишга тушгач, воҳада автомобиллар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарадиган  бешинчи корхона — “Шовот Подшипник” МЧЖ ҳам ўз фаолиятини бошлади.

Жанубий Кореядан келтирилган замонавий технологиялар билан жиҳозланган корхонада “Дамас”лар учун ўриндиқ ғилофлари ҳамда “Нексия”ларга мўлжалланган 4 турдаги бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Корхона раҳбари Қўзибой Аннамуратовнинг айтишича, яқин кунларда корхонада 400 минг АҚШ долларилик модернизациялаш тадбирларини бажариш мўлжалланмоқда. Жамоанинг бу режаси амалга ошгач, машинасозлик, енгил саноат, маиший техника, қишлоқ хўжалик техникаси воситалари ва халқ хўжалигининг бошқа соҳаларида қўлланиладиган турли хилдаги подшипниклар ишлаб чиқариш ҳам ўзлаштирилади. Шу билан бирга, яна қўшимча 20 та иш ўрни ташкил этилади.

Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn