Ходимлар сони уч баробар кўпайди
  • 04 Июль 2014

Ходимлар сони уч баробар кўпайди

“Қоракўл нотўқима” МЧЖнинг бундан саккиз йил аввал 15 нафар ишчиси бор эди. Бугунги кунга келиб жамоа ходимлари сони уч мартага кўпайди.

“Бухоропахтасаноат ҳудудий бирлашмаси” очиқ акциядорлик жамиятига қарашли корхоналарнинг нотўқима ўров матоларига бўлган эҳтиёжини қондиришда Қоракўл туманидаги бу субъектнинг ҳиссаси катта. Корхона маҳсулотлари пишиқлиги билан буюртмачиларга маъқул келмоқда. Шу кунларда бу ерда янги замонавий дастгоҳлар харид қилиш ва ўндан зиёд янги иш ўринларини яратиш устида иш олиб борилмоқда.
Айтиш ўринлики, кейинги ўн тўрт йил мобайнида вилоятдаги “Қоракўл нотўқима”га ўхшаш кичик бизнес субъектларининг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 31 фоиздан 55,8 фоизгача ўсди. Ҳозир иқтисодиёт тармоқларида меҳнат билан банд бўлган аҳолининг 75 фоиздан кўпроғи ҳам айнан шу соҳа ҳиссасига тўғри келмоқда.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn