Фермер қўшимча тармоқни йўлга қўйди
  • 04 Июль 2014

Фермер қўшимча тармоқни йўлга қўйди

Тойлоқ туманидаги “Сиёб Шавкат Орзу” фермер хўжалигида шу пайтгача боғдорчилик, чорвачилик, сабзавотчилик ҳамда мевани қайта ишлаш каби қўшимча тармоқлар мавжуд эди.

Яқинда хўжалик аъзолари сутни қайта ишлаш цехини ҳам ишга туширди.
— Ушбу лойиҳа рўёби учун 9 миллиард 900 миллион сўмлик сармоя йўналтирдик, — дейди хўжалик раҳбари Бахтиёр Маърупов. — Айни пайтда 20 турдаги сут маҳсулотларини тайёрлаяпмиз. Фаолиятимиз кенгайиши ҳисобига 42 та иш ўрни яратилди. Келтирилган ускуналар ёрдамида сутнинг табиий таъми ва ундаги витаминлар тўла сақланиб қолади.
Фермер хўжалиги жорий йилнинг ўтган даврида хорижлик ҳамкорларига 1 миллион 200 минг АҚШ долларилик турли мева шарбатлари ва консерва неъматларини экспорт қилишга муваффақ бўлди.

 

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn