Таннархи ярмига арзонлашди
  • 03 Июль 2014

Таннархи ярмига арзонлашди

Гулистон шаҳридаги “Гулистон голд транс сервис” МЧЖда “ПВА” елимлари ишлаб чиқариш ўзлаштирилгач, вилоятдаги қурилиш ташкилотларининг уни харид қилишга сарфлайдиган маблағи тенг ярмига қисқарди.

Аввал четдан келтириладиган бундай маҳсулотнинг ҳар килограмми учун 10 минг сўм тўланган бўлса, эндиликда унга 5 минг сўм сарфланмоқда. Шу боис намунали лойиҳадаги уй-жойлар қурилиши ва бошқа бунёдкорлик ишлари билан машғул ташкилотлар қисқа фурсатда мазкур корхонанинг доимий харидорига айланди.
Ҳозирги кунда бу ерда икки турдаги, яъни ёғоч-мебеллар ва ганч безаклари учун мўлжалланган ана шундай қурилиш ашёлари ишлаб чиқарилаётир. Тез орада қоғозларга ишлатиладиган елимлар тайёрлаш ҳам йўлга қўйилади.
Таъкидлаш лозимки, айни чоғда жамиятда ҳамкорларга  сувли эмульсия, қуруқ сувоқ қотишмаси сингари яна 5 турдаги қурилиш ашёси ҳам етказиб берилмоқда.

 

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn