Электр корхоналари учун зарур маҳсулот
  • 03 Июль 2014

Электр корхоналари учун зарур маҳсулот

Урганч шаҳридаги техник резина маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Жайҳун Хоразм савдо” МЧЖ жамоаси иккинчи ярим йиллик мобайнида маҳсулот етказиб бериш бўйича 10 та корхона билан 600 миллион сўмликдан ортиқ шартнома имзолашга муваффақ бўлди.

Айниқса, корхона маҳсулотларига электр ускуналари ҳамда трансформаторлар тайёрлайдиган ва таъмирлайдиган корхоналардан кўплаб буюртмалар  тушмоқда. Хусусан, “Хоразм электр тармоқлари”, “Ал-Беязим”, “Турон” каби йирик корхоналар жамиятнинг доимий ҳамкорлари ҳисобланади.
Шунингдек, корхонада атроф-муҳит мусаффолигига хизмат қиладиган яна бир ноёб лойиҳа амалга оширилди. Бу ерда кунига 40 тонна чиқинди пластмасса идишлар қайта ишланиб, гранула ва пэт толаси тайёрланмоқда.

 

Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn