Пластик ашёдан сифатли маҳсулотлар
  • 02 Июль 2014

Пластик ашёдан сифатли маҳсулотлар

Ширин шаҳридаги “Ҳақиқат” корхонаси эшик-ромлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиргач, буюртма берувчилар янада кўпайди.

Боиси мазкур замонавий қурилиш жиҳозлари бир қатор афзалликларга эга. Хусусан, пластик ашёдан тайёрланадиган эшик-деразалар юқори иссиқлик ва совуқ об-ҳавога чидамли ҳамда экологик жиҳатдан зарарсиз. Шунингдек, хонада бир хил ҳароратни сақлаш хусусияти бор. Икки қаватли ойналар оралиғидаги вакуум ҳолати эса уларни намланишдан сақлайди. Бундай эшик-ромлар шовқин ўтказмайди.
— Пластик эшик ва дераза ромларини республикамизда ишлаб чиқарилган ускуналар ёрдамида тайёрлаяпмиз, — деди масъулияти чекланган жамият раҳбари Илҳом Зокиров. — Айтиш лозимки, улар хорижникидан қолишмайди. Муҳими, хом ашёнинг бир қисмини ўзимизнинг корхоналардан олаяпмиз.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn