Дастлабки экспорт амалиёти
  • 02 Июль 2014

Дастлабки экспорт амалиёти

Эндигина фаолиятини бошлаган “Наманган тўқимачи” МЧЖ юқори даражадаги ишлаб чиқариш қувватлари билан вилоят енгил саноатидаги салоҳиятли корхоналар сафидан мустаҳкам ўрин олди.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 688 минг АҚШ долларига тенг инвестиция йўналтирилди. Замонавий технологик ускуналар билан жиҳозланган корхонада йилига 6000 тоннагача калава ип тайёрлаш мумкин. Айни пайтда бу ерда 500 дан зиёд киши меҳнат қилаётир. Корхонада тайёрланган маҳсулотнинг асосий қисми эса экспортга мўлжалланмоқда. Жумладан, ўтган даврда ишлаб чиқарилган 3600 тонна маҳсулотнинг 800 тоннаси хорижга жўнатилиб, дастлабки экспорт амалиётлари бажарилди.
— Жорий йилнинг биринчи ярмида юзга яқин корхонада янги қувватлар ишга туширилди, — деди Наманган вилояти иқтисодиёт бош бошқармаси бўлим бошлиғи Акмалжон Асқаров. — Уларнинг аксарияти юқори унумли технологик воситалар билан жиҳозланган бўлиб, бу корхоналарда
10 миллиард сўмликдан зиёд маҳсулот тайёрлаш имконини берди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn