Туманда йигирма биринчи қўшма корхона иш бошлади
  • 02 Июль 2014

Туманда йигирма биринчи қўшма корхона иш бошлади

Данғара тумани — Фарғона вилоятининг энг жозибадор инвестиция муҳити қарор топган ҳудудларидан бири саналади.

Айни пайтда бу ерда 20 дан зиёд хорижий инвесторлар сармояси асосида ташкил этилган қўшма корхоналар фаолият кўрсатаётгани бунинг яққол далилидир. Ўтган йили улар томонидан 35 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди.
Яқинда улар сафига “Бурсал шуес” корхонаси ҳам қўшилди. Умумий инвестиция қиймати
1 миллион АҚШ долларига тенг корхона, асосан, спорт пойабзаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган. Корхонанинг илк маҳсулотлари аллақачон савдо расталаридан ўрин эгаллаб улгурди.

Набижон СОБИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn