Гулнора моҳир тикувчи бўлмоқчи
  • 02 Июль 2014

Гулнора моҳир тикувчи бўлмоқчи

ўиждувонлик коллеж битирувчиси Гулнора Фатуллаева моҳир тикувчи бўлмоқчи. Яқинда у шу мақсад йўлида дастлабки қадамни ташлади.

Гап шундаки, қизиқишларини илғаган “ўиждувончевартекс” МЧЖ жамоаси уни ишга қабул қилди. Тадбиркор аёл З. Сафарова саъй-ҳаракати билан ташкил этилган ушбу корхона замонавий тикув машиналари билан тўлиқ жиҳозланган. Бу ерда тайёрланаётган ҳар хил маҳсулотлар қисқа муддат ичида нафақат Бухоро, балки қўшни вилоятларда ҳам ўз харидорларини топди. Айни чоғда ушбу корхонада 51 нафар чевар қиз меҳнат қилмоқда. Эндиликда уларнинг сафида орзулари порлоқ Гулнора ҳам бор.


Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn