Буюртмачилар учун зарур маҳсулот
  • 24 Июнь 2014

Буюртмачилар учун зарур маҳсулот

Жорий йилда Сирдарё туманидаги МЧЖ шаклидаги “Сирдарё мега люкс” қўшма корхонасида қолдиқ хом ашёни қайта ишлаш йўлга қўйилгач, чиқит кўрсаткичи 10 фоиздан 1 фоизгача камайди.

Натижада ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли даражада ортди. Ҳозир бу ерда кунига саноат корхоналари ва бошқа буюртмачилар учун зарур бўлган 80-90 минг дона полипропилен қоплар тайёрланмоқда.
Замонавий технология шарофати билан корхонада маҳсулотни турли ҳажмда, мижоз талабига мос ҳолда ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Бу эса харидорлар сафининг кенгайишини таъминлаётир. Айни чоғда корхонада тайёрланаётган маҳсулотнинг бир қисми  экспорт қилинаяпти.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn