Янги усул ўзини оқламоқда
  • 17 Июнь 2014

Янги усул ўзини оқламоқда

Жорий мавсумда боёвутлик пиллакор Ойхол Мусаевага 190 килограмм пилла етиштириши учун, одатдагидек, 30-35 кун эмас, 19 кун кифоя қилди.
Боиси,  бу йил у ипак қуртларини плёнка остида парваришлади.

Мазкур интенсив усул ипак қуртларининг турли касалликларга чалинишининг олдини олади. Айни чоғда кам барг сарфлаб, мўл ва сифатли пилла олиш имконини беради. Ипак қуртини плёнка остида боқиш учун анъанавий усулга нисбатан анча кичик жой ҳам етарли бўлади. Яна бир жиҳат, ҳарорат ва намликнинг ҳар доим меъёрда бўлиши таъминланади.
— Муҳими, янги усулда етиштирилган пилланинг сифати юқори, — дейди “Боёвутпилла” МЧЖ раҳбари Шерзод Мирзаҳамдамов. — Қолаверса, ушбу усулда муҳим саноат хом ашёсини тайёрлаш харажати кам. Шу боис келгуси йили плёнка воситасида пилла етиштиришни янада кенгроқ қўллашни мўлжаллаяпмиз.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn