Кичик корхона муваффақияти
  • 17 Июнь 2014

Кичик корхона муваффақияти

Артемия ўта шўрланган сув ҳавзаларида яшовчи, узунлиги 1,5-2 сантиметрлик, қисқичбақасимонлар туркумига кирадиган жонивор. Унинг қуритилган тухуми майда балиқлар учун озуқа ҳисобланади. Айниқса, аквариумда балиқ боқувчилар уни жуда қадрлашади. Мўйноқ туманида бир неча йилдан буён фаолият олиб бораётган “Bridge-Invest” МЧЖ, асосан, Орол денгизи ҳудудида артемия тухумини йиғиб, экспортга жўнатиш билан шуғулланади.
Корхона жамоаси ўтган йили 107,8 минг, жорий йилнинг ўтган даврида эса 70 минг АҚШ долларилик ушбу ноёб озуқани хорижга жўнатишга эришди. Жамият мутасаддиси В. Кимнинг таъкидлашича, бу ерда доимий иш билан таъминланганларнинг аксариятини касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ташкил этади.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn