“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси самолёти фавқулодда қўнишни амалга оширди
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси самолёти фавқулодда қўнишни амалга оширди Фото: wikimedia.org
  • 12 Март 2018

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси самолёти фавқулодда қўнишни амалга оширди

Жорий йилнинг 11 март санасида Москва-Бухоро йўналиши бўйича 608-сонли қатновини амалга ошираётган “Boeing 767” ҳаво кемаси йўловчилардан бирининг саломатлиги ёмонлашгани боис Самара шаҳри аэропортига фавқулодда қўндирилди. Шундан сўнг “Курумоч” аэропортида Ўзбекистон фуқаросига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, у Самара шаҳридаги клиникалардан бирига жойлаштирилди.  

“Boeing 767” лайнери экипажи маҳаллий вақт билан соат 19:15 да белгиланган йўналиш бўйича парвозларни амалга оширди ва Тошкент вақти билан соат 22:41 да  “Бухоро” халқаро аэропортига қўнди. 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn