Ўзбекистон аҳолисининг уй-жой билан таъминланиш даражаси қандай?
  • 09 Март 2018

Ўзбекистон аҳолисининг уй-жой билан таъминланиш даражаси қандай?

Бугунги кунда республика аҳолисининг тураржой билан таъминланиши қай даражада?

Ушбу саволга Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг Аҳоли турмуш даражаси ва кузатувлари статистикаси бошқармаси масъул ходими Жавлонбек Хакимов сайтда жойлаштирилган материалида шундай маълумотларни келтиради:

— 2017 йилнинг январь-декабрь ҳолатига кузатув маълумотларига кўра, республикамиз аҳолисининг 97,9 фоизи шахсий ҳовли ёки квартирага эга. Бу кўрсаткич қишлоқ жойларида истиқомат қилувчи аҳоли бўйича 99,3 фоизни ташкил этмоқда. Ушбу кўрсаткичлар 2000 йилда мос равишда 93,7 ва 95,4 фоизни ташкил этган эди.

Бундан ташқари, 2000 йилда бир оила аъзосига 20 кв.м ва ундан кўп тураржой майдони тўғри келадиган уй хўжаликларининг улуши жами ўрганилган уй хўжаликларига нисбатан 17,1 фоизни ташкил этган бўлса, 2017 йил якунлари бўйича ушбу кўрсаткич 28,6 фоизни ташкил этди.

Мазкур кўрсаткичларни аҳолини уй-жой билан таъминлаш, бевосита кам таъминланган ва ёш оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларнинг самарали натижаси сифатида кўришимиз мумкин.

***

Сўнгги йилларда давлатимиз томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп болали ҳамда ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларни арзон уй-жой билан таъминлаш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда, шунингдек, биргина 2018 йилнинг ўзида бундай уйларни қуриш ҳажми 1,5-2 баробарга оширилиши режалаштирилмоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn