Наврўз байрамини нишонлаш кунларида қўшимча маҳаллий авиарейслар йўлга қўйилади
  • 09 Март 2018

Наврўз байрамини нишонлаш кунларида қўшимча маҳаллий авиарейслар йўлга қўйилади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари”  Миллий авиакомпанияси Наврўз байрамини нишонлаш кунлари учун Тошкентдан Бухоро ва Урганчга қўшимча рейсларни йўлга қўяди.

Миллий авиакомпания матбуот хизматининг хабар беришича, 18 – 22 март кунлари “Тошкент – Урганч – Тошкент” ва “Тошкент – Бухоро – Тошкент” йўналишидаги парвозлар сони кўпайтирилади. Компания томонидан 30-50 фоизлик чегирмалар асосида чиқарилган авиачипталарга бўлган талабнинг ошиб кетиши ана шундай қарор қабул қилишга сабаб бўлди.

Қуйида қўшимча рейслар жадвалини эътиборингизга ҳавола этамиз:
18 март
HY-051 Тошкент 7:00 — Урганч 8:40
HY-052 Урганч 9:20 — Тошкент 10:50
HY-021 Тошкент 7:00 — Бухоро 8:10
HY-022 Бухоро 8:50 — Тошкент 9:55

19 март
HY-021 Тошкент 6:35 — Бухоро 7:45
HY-022 Бухоро 8:25 — Тошкент 9:30
HY-023 Тошкент 19:45 — Бухоро 20:55
HY-024 Бухоро 21:35 — Тошкент 22:40

20 март
HY-053 Тошкент 13:10 — Урганч 14:50
HY-054 Урганч 15:30 — Тошкент 17:00

21 март
HY-021 Тошкент 6:35 — Бухоро 7:45
HY-022 Бухоро 8:25 — Тошкент 9:30

22 март
HY-051 Тошкент 20:10 — Урганч 21:50
HY-052 Урганч 22:30 — Бухоро 23:30
HY-052 Бухоро 0:10 — Тошкент 1:05

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn