Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасига янги директор тайинланди
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасига янги директор тайинланди Фото: mitc.uz
  • 07 Март 2018

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасига янги директор тайинланди

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасига Юсупов Азиз Шуҳратович директор этиб тайинланди.

Бунгача мазкур лавозимда Тахиров Бахтиёр Ибрагимович фаолият юритиб келаётган эди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, мазкур жамғарманинг асосий вазифа ва йўналишлари жамғармада шаклланган маблағлар ҳисобига давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг идоралараро интеграциялаштирилган ахборот тизимларини жорий этиш, халқаро стандартларга мувофиқ алоқа, телевидение ва радиоэшиттириш соҳаси ҳамда телекоммуникация тармоқлари ва тизимларини ривожлантириш, модернизация қилиш ва бошқа лойиҳаларни молиялаштириш ҳисобланади. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn