Қаршида чақалоқфурушлар қўлга олинди
Версия для печати
  • 07 Март 2018

Қаршида чақалоқфурушлар қўлга олинди

Шу йилнинг 4 март куни соат 10.30ларда Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида Дашт маҳалласида яшовчи 1985 йилда туғилган М. Абдиева ва 1999 йилда туғилган З. Музропова янги туғилган чақалоқни сотаётган вақтда қўлга олинди.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, М. Абдиева ва З. Музропова шу йил 25 февраль куни Нишон тумани Пахтакор МФЙда яшовчи қариндоши Н.Қ. дунёга келтирган ўғил бола чақалоқни Қуйи Бешкент МФЙ ҳудудида жойлашган “Шер” номли чойхонада фуқаро С. Бга 3.000.000  сўмга сотаётган пайт ушланган.

 

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn