Ўзбекистон Республикаси собиқ бош прокурори Рашиджон Қодировнинг ўғли қидирувга берилди
Ўзбекистон Республикаси собиқ бош прокурори Рашиджон Қодировнинг ўғли қидирувга берилди Фото: ИИВ
  • 07 Март 2018

Ўзбекистон Республикаси собиқ бош прокурори Рашиджон Қодировнинг ўғли қидирувга берилди

Ўзбекистон Республикаси собиқ бош прокурори Рашиджон Қодировнинг ўғли Алишербек Қодиров Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувга берилди.

ИИВ расмий сайтида бу борада тегишли маълумот эълон қилинган.

Қайд этилишича, 1979 йилнинг 21 апрель куни туғилган А. Қодиров Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми А-банди (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган товламачилик), 165-моддаси 3-қисми А-банди (жуда кўп миқдордаги товламачилик), 168-моддаси 3-қисми А-банди (кўп миқдордаги фирибгарлик), 168-моддаси 4-қисми А-бандида (жуда кўп миқдордаги фирибгарлик) назарда тутилган жиноятларни содир этишда гумонланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни Ўзбекистон Республикасининг собиқ Бош прокурори Рашид Қодиров Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 221-моддаси тартибида («Жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик») ушланганлиги ҳақида хабар берилган эди. Қодировга нисбатан «Товламачилик», «Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш», «Пора олиш» моддалари бўйича жиноят иши очилган. Шунингдек, ушбу жиноят иши бўйича бош прокурорнинг собиқ ўринбосарлари ҳамда Тошкент вилоятининг собиқ прокурорлари бўлмиш Жамшид Файзиев ва Улуғбек Суннатов ушланган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn