Қашқадарёдаги газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди
Қашқадарёдаги газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди Фото: Xabar.uz
  • 06 Март 2018

Қашқадарёдаги газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 4 март куни соат 19:15 ларда Шўрқудуқ маҳалласи ҳудудида жойлашган Одил МЧЖга қарашли автомашиналарга суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди.

Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди.

Шохобча ишчилари Ҳ.Поёнов ва Н.Хушвақтов иш жойида компрессорни тозалаётган вақтда винтдан сизиб чиқиб, хонага тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмаси портлади.

Ҳ. Поёнов ва Н. Хушвақтов куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn