Сурхондарё вилояти миллий хавфсизлик бошқармаси собиқ терговчиси Н. Тўрақуловнинг ҳибсга олингани расман тасдиқланмади
Сурхондарё вилояти миллий хавфсизлик бошқармаси собиқ терговчиси Н. Тўрақуловнинг ҳибсга олингани расман тасдиқланмади Фото: straight.com
  • 05 Март 2018

Сурхондарё вилояти миллий хавфсизлик бошқармаси собиқ терговчиси Н. Тўрақуловнинг ҳибсга олингани расман тасдиқланмади

Ўтган ҳафтада бир қатор хориж ва маҳаллий ОАВларида Сурхондарё вилояти Миллий хавфсизлик хизмати бошқармаси тергов бўлимининг собиқ раҳбари Нодир Тўрақулов ҳибсга олингани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Маълум қилинишича, Н. Тўрақуловга Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан унга нисбатан Жиноят кодексининг бир қатор моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Собиқ Бош прокурор Рашид Қодировнинг куёви бўлган Н. Тўрақулов Сурхондарё вилоятидаги фаолияти давомида шериклари билан нафақат маҳаллий, балки хорижий тадбиркорларнинг бизнесини тортиб олиш, фуқароларга нисбатан зўравонлик қилиш, наркотик савдоларини ташкил этиш каби жиноятларга алоқадорлиги, Денов ва Термиз шаҳарларида унга тегишли ресторан ва сауналари борлиги айтилмоқда.

Нодир Тўрақулов Сурхондарёдаги фаолиятидан сўнг Республика Миллий хавфсизлик хизмати тергов бошқармасида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган.
Xabar.uz сайти ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Ҳарбий прокуратура матбуот хизмати билан боғланган.

Ҳарбий прокуратура матбуот хизмати раҳбари Даврон Тўраев “Қўлимизда бу бўйича расмий маълумот йўқ. Шунинг учун ҳам сизга аниқ бирор факт айта олмайман” деган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn