Қадимий кўчаларда электромобиллар
Қадимий кўчаларда электромобиллар Фото: uzbektourism.uz
  • 03 Март 2018

Қадимий кўчаларда электромобиллар

Кўҳна Бухоронинг қадимий кўчалари бўйлаб электромобиллар қатнови йўлга қўйилди.

— Сайёҳлар учун яратиб берилган катта қулайлик, яъни визасиз келиш имкониятидан фойдаланиб, юртингизга оилавий ташриф буюрдик, — дейди япониялик сайёҳ Нихато Касахара. — Бухоронинг эртакмонанд кўчалари бўйлаб электромобилда сайру саёҳат қилиш барчамизга, айниқса, фарзандларимга бир олам завқ бағишлади.

Айтиш жоизки, сўлим Лаби Ҳовуздан Пойи Калон ва Арк қўрғонига қадар бўлган масофада юздан зиёд қадимий обидалар жойлашган. Шу йўналишда ҳозир экологик тоза ҳамда хавфсиз авто тури саналган тўртта  ихчам машина ҳаракатланмоқда. Тез орада улар сони яна 20 тага кўпаяди.

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn