Ўзбекистонда илк бор масжидда аёллар учун намозхона очилди
Ўзбекистонда илк бор масжидда аёллар учун намозхона очилди Фото: info.islom.uz
  • 02 Март 2018

Ўзбекистонда илк бор масжидда аёллар учун намозхона очилди

Тошкент шаҳри “Чорсу” даҳасида жойлашган “Хожа Аҳрор Валий” жоме масжидида аёллар учун намозхона очилди. 

islom.uzнинг ёзишича, масжидда аёллар учун алоҳида таҳоратхона ҳам ажратилган бўлиб, муслималарга намозларни ўз вақтида адо этишлари учун барча шарт-шароитлар яратилди. 

Келгусида шу каби одамлар гавжум бўладиган барча жойларда, шунингдек, барча масжидларда аёллар учун намозхоналар ташкиллаштириш режалаштирилган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn