Президент совғаси ёшларга қувонч бағишлади
Президент совғаси ёшларга қувонч бағишлади Фото: uzavtosanoat.uz
  • 02 Март 2018

Президент совғаси ёшларга қувонч бағишлади

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Сирдарё вилояти кенгаши тадбири бу гал янада шукуҳли кечди.

— Вилоятимиздаги туман ва шаҳар кенгашлари раисларига Президент совғаси — “Spark” ҳамда “Damas” хизмат автомашиналари, ёш сардорларга сардорлик нишони тантанали равишда топширилди, — дейди Ёшлар иттифоқи Гулистон шаҳар кенгаши раиси Бекзод Алмаматов. — Бундай эътибор ва ғамхўрлик биз, навқирон авлод вакилларини юртимиз равнақи йўлида янада фидойи бўлишга ундайди.

Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими Ғ. Мирзаев сўзга чиқди.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn