Жорий йилда 64 мингта махсус йўл белгилари ўрнатилади
  • 01 Март 2018

Жорий йилда 64 мингта махсус йўл белгилари ўрнатилади

 

Сир эмас, бугун бир шаҳардан иккинчи шаҳарга боришда йўл четида туристик объектларга олиб борувчи махсус йўл белгилари мавжуд эмаслигини кўрасиз. 

Хўш, бу борадаги ишлар нега тўлиқ ўз ечимини топмаяпти? Муаммони ҳал этиш борасида қандай чоралар кўрилмоқда?

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Фозил Ражабовнинг маълум қилишича, мазкур йўналишдаги ишлар эътиборга олинган. Мисол учун, ўтган йили Хоразм вилоятида туристик объектларга олиб борувчи белгиларни ўрнатган эдик. Албатта, бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. 

Жорий йилда ҳам ушбу ишларни давом эттириб, республикамиз бўйича яна 64 мингдан ортиқ ана шундай махсус йўл белгиларини ташкил қиламиз. Бу туризмни ривожлантириш, мамлакатимизга келаётган сайёҳларга қулайликлар яратишга хизмат қилади. 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn