“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳам Наврўзга чегирмалар эълон қилди
  • 01 Март 2018

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳам Наврўзга чегирмалар эълон қилди

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 18 — 22 март кунларига мамлакат ичидаги қатновларга чегирмалар эълон қилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Наврўз байрами нишонланадиган кунлар — 18 — 22 март кунлари маҳаллий йўналишда қатновчи йўловчи поездлар, шунингдек тезюрар “Afrosiyob” поезди чипталарига чегирмалар эълон қилди.

Кўрсатилган саналарга чипталарни расмийлаштиришда 50 фоизгача миқдорда чегирмалар (оилалар, гуруҳлар, ўқувчи ва талабалар, пенсионерлар учун) тақдим этилади.

Кеча “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авикомпанияси ҳам Наврўз байрами нишонланадиган кунларда ички рейсларга 30 — 50 фоиз миқдорда чегирмалар жорий этилишини эълон қилган эди.
Унга кўра, 30 фоизлик чегирма якка йўловчиларга, 40 фоизлик чегирма эса туристик гуруҳларга (беш ва ундан ортиқ киши), 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган мактаб ёшидаги болалар, коллеж, лицей ва ОТМларнинг талабалари учун жорий этилди.
50 фоизлик чегирма икки ва ундан ортиқ кишидан иборат оилалар ҳамда 2−12 ёшдаги фарзандлари билан йўлга чиққан ота-оналар учун жорий этилди.
Чегирмалар 18, 19, 20, 21 ва 22 март кунлари республика ичида амалга оширилувчи қатновларга татбиқ этилади.

28 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва 2018 йилда дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонни имзолаган эди. Ушбу ҳужжатда байрам кунлари транспорт ва меҳмонхона хизматларига чегирмалар жорий этилишини назарда тутилган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn