Омад эмас, ташвиш келтирди
Омад эмас, ташвиш келтирди Фото: http://bojxona.uz
  • 01 Март 2018

Омад эмас, ташвиш келтирди

 “Москва — Тошкент” рейси бўйича Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнган Россия Федерацияси фуқароси Б. М. божхона яшил йўлаги орқали бамайлихотир кириб келганида, юклари орасида 1 дона 7,62 мм. калибрли патрон ва унга мўлжалланган 1 дона ўқ борлиги аниқланди.

Чет эл фуқароси бу жанговар ашёларни омад келтирувчи тумор сифатида ёнида олиб юришини маълум қилишига қарамай, унинг найранги қонунуний жавобгарлик қутилиб қолиши учун асос бўла олмайди.

Худди шу йўналиш билан Тошкентдан Москвага парвозга шайланган фуқаро Н. Ф. Ҳам чучварани хом санаганлардан экан. У юкларини божхона қизил йўлаги орқали ўтказаётганда, шубҳали тасвирлар зийрак нозирлар эътиборини тортди. Шундан сўнг юк холислар иштирокида очиб кўрилди. Маълум бўлишича, устаси фаранг фуқаро 2 дона, умумий оғирлиги 8.6 гр. бўлган тилла тангаларни нонлар орасига беркитиб юртимиз ҳудудидан олиб чиқмоқчи бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги қошидаги Бадиий экспертиза бошқармаси хулосасига кўра, ушбу ашёлар XIX аср охирларида Чор Россиясида зарб қилинган тангларнинг нусхаси бўлиб, нумизматика предметлари сирасига киради ва олиб чиқишдан аввал Бадиий экспертизадан ўтказилиши лозим эди.
Ҳозир мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Ҳусан ТАНГРИЕВ,
“Тошкент-Аэро” ИБК
ахборот хизмати катта инспектори.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn