Тошкент шаҳридаги 280 та чорраҳада фото ва видео кузатув камералари ўрнатилади
Тошкент шаҳридаги 280 та чорраҳада фото ва видео кузатув камералари ўрнатилади Фото: UZ24.uz
  • 28 Февраль 2018

Тошкент шаҳридаги 280 та чорраҳада фото ва видео кузатув камералари ўрнатилади

Тошкент шаҳридаги 280 чорраҳада фото ҳамда видео кузатув камералари ўрнатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан “Хавфсиз шаҳар” концепциясини амалга оширишда Siemens халқаро концернининг тажрибасига бағишланган семинарда маълум қилинди.

Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда татбиқ этилиши режалаштирилган ушбу камералар йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл ҳаракатида қонунбузарлик ҳолатларининг олдини олишда қўл келади.

Шунингдек, келгусида “Хавфсиз шаҳар” концепцияси доирасида электр тармоқлари тизимида “ақлли тармоқлар” (смарт-грид) каби технологияларни қўллаш, юзага келиши мумкин бўлган таҳдидларга чора кўриш ва огоҳлантириш тизими, таҳлил қилувчи “ақлли датчик”ларни ўзаро боғлаш ва қонун бузилиш ҳолатлари ва ҳодисаларни қайд этишнинг автоматлаштирилган тармоғини яратиш, “112” рақамли ягона диспетчер хизматини ишга тушириш кўзда тутилган.
Бу хизматлар жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда фавқулодда ҳолатларда аҳоли хавфсизлигининг таъминланишига хизмат қилади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn