Янги “Online market” дастурининг афзаллиги нимада?
Янги “Online market” дастурининг афзаллиги нимада? Фото6 Positive Returns
  • 28 Февраль 2018

Янги “Online market” дастурининг афзаллиги нимада?

Тошкент ахборот технологиялари университетининг бир гуруҳ илмий изланувчилари томонидан аҳолининг кенг қатлами учун жуда фойдали бўлиши кутилаётган янги дастури — “Online market” дастурий таъминоти яратилди, дейилади Интеллектуал мулк агентлигининг расмий сайтида.

Ушбу дастурий таъминот воситасида мамлакатимиз ва хорижда ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматларни интернет тармоғи орқали сотиш ва сотиб олиш мумкин.

Дастур функционал равишда онлайн тизимда маҳсулотлар номларини киритиш, хизматларни реклама қилиш, товарларни онлайн харид қилиш ёки улар ҳақида батафсил маълумот олиш, шунингдек, уларни тури ва нархига кўра гуруҳлаш имконини беради.

Мазкур дастурдан мамлакатимиздаги бозорлар фаолиятини тўғри ва самарали ташкил этиш учун, шунингдек, барча турдаги кичик ва хусусий бизнес вакиллари ўз фаолиятларида унумли фойдаланишлари мумкин.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn