«Бухоро» аэропорти — халқаро танлов ғолиби
  • 11 Июнь 2014

«Бухоро» аэропорти — халқаро танлов ғолиби

“Бухоро” аэропорти халқаро “Аэропорт” ассоциациясининг анъанавий танловида ғолиблар қаторидан ўрин олди, яъни “Барқарор ривожланаётган аэропорт” номинациясида биринчи ўринни эгаллади.

Бу ўз-ўзидан бўлгани йўқ, албатта. Кейинги йилларда бу ерда парвозлар хавфсизлигини таъминлаш, йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш, инфратузилмани ривожлантириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида салмоқли ютуқ ва натижалар қўлга киритилди. Чунончи, соатига 400 нафар йўловчини қабул қилиш имконига эга терминалнинг қурилиши иш самарадорлигини янада оширди. Бундан ташқари, мазкур аэропорт 2013 — 2016 йилларга мўлжалланган сифат менежменти сертификатига ҳам эга  бўлгани унга дунёнинг 35 дан зиёд мамлакатларидаги халқаро аэропортлар билан ҳамкорлик қилиш учун кенг йўл очди.

Айтиш ўринлики, шу кунгача “Бухоро” аэропорти халқаро “Аэропорт” ассоциацияси томонидан ўтказилган танловларда олти марта бош совринни қўлга киритган.

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn