Энг фаол нуроний маслаҳатчи
  • 28 Февраль 2018

Энг фаол нуроний маслаҳатчи

Жиззахда “Энг фаол кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими ҳамда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда кўрик-танловнинг шаҳар ва туманлар босқичида биринчи ўринни эгаллаган 12 нафар маслаҳатчи қатнашди.

— Мазкур танловни ўтказишдан асосий мақсад маҳаллаларда тинчликни сақлаш, осойишталикни таъминлаш, навқирон авлодга бой тажрибаларни ўргатиш ва улар онгига ватанпарварлик туйғуларини сингдиришдан иборатдир, — дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари Узоқбой Рисқулов. —  Шунингдек,  маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ободонлаштириш, оилаларда тотувликни таъминлаш, миллий ва умуминсоний қадриятларни тараннум этиш, маслаҳатчилар ўртасида илғор тажрибаларни оммалаштириш ҳам кўзда тутилган.

Танловда иштирокчилар маҳалла институтини такомиллаштиришга доир ҳужжатларни билиш, ўз фаолиятларига доир ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни юритиш ва жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш масалаларини қамраб олган 3 та шарт бўйича беллашдилар. Якунда Жиззах шаҳридаги “Учариқ” маҳалла фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси Икром Азимов муваффақият қозониб, республика босқичига йўлланма олди.

Иккинчи ўрин Зарбдор туманидаги Янги ҳаёт маҳалласи маслаҳатчиси Сафар Жўраевга, учинчи ўрин эса Пахтакор туманидаги ўалаба маҳалласи маслаҳатчиси ўуломқодир Соатовга насиб қилди.

Тадбир сўнгида ғолиблар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Толибжон ЭРГАШЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn