Сув тозаловчи янги ускуна ўрнатилмоқда
  • 11 Июнь 2014

Сув тозаловчи янги ускуна ўрнатилмоқда

“Андижонсувоқова” очиқ акциядорлик жамиятида оқова сувни тозалайдиган замонавий технология ўрнатилаяпти.

Бу қурилма яқинда Олтинкўл сув тозалаш иншоотида фойдаланишга топширилди. 

Мазкур янги технология ичимлик сувини юқори даражада тозалаши баробарида, электр энергияни ҳам тежайди. Лойиҳа Осиё тараққиёт банки кредит маблағи эвазига рўёбга чиқарилаётир.  

Саидаҳмад ШУКУРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn