Ташқи миграция: Жанубий Корея Ўзбекистон учун қанча квота ажратади?
  • 27 Февраль 2018

Ташқи миграция: Жанубий Корея Ўзбекистон учун қанча квота ажратади?

 

Хорижда ишлаш кўпчилик фуқароларимизни қизиқтириши тайин. Хўш, бугунги кунда Жанубий Корея Республикаси бошқа давлатлардан ишчи кучларини жалб қилиш мақсадида қанча квота ажратмоқда? Ўзбекистон учун-чи?

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бўлим бошлиғи Азим Аҳматов ушбу саволларга қуйидагича изоҳ берди:

— Бугунги кунда Россия Федерацияси ва Жанубий Корея Республикасида кўплаб фуқароларимиз ишлаяпти. Биргина Жанубий Корея йигирмага яқин давлатларга ўртача 55000 — 58000 квота ажратмоқда. Шундан уч мингга яқини Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади. Талаб эса анча юқори, яъни айни пайтда ўртача 20 мингдан ортиқ ҳамюртларимиз Кореяда ишлаш истагини билдирган. Бу рақамлар талаб ҳамда таклифдан келиб чиқиб ўзгариши мумкин.

Агентлик кўмагида ўтган йили 2613 нафар фуқаро Корея Республикасига, 922 нафари эса Россияга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилди. 2710 нафар номзод эса, корейс тилидан тест синовидан ўтган ва улар номига иш берувчи томонидан меҳнат шартномаси йўлланган. 

Жорий йилда Жанубий Корея ва Россия давлатларида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг ваколатхоналарини очиш, шунингдек, Польша, Япония, Германия, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатлар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш режалаштирилган. 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn