Зокиржон Алматов яна масъул лавозимга тайинланди
Зокиржон Алматов яна масъул лавозимга тайинланди Фото: islomkarimov.uz
  • 27 Февраль 2018

Зокиржон Алматов яна масъул лавозимга тайинланди

1991 — 2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири бўлиб ишлаган генерал-полковник Зокиржон Алматов яна Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлигига қайтди. 

Зокиржон  Алматов ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг маслаҳатчиси лавозимига тайинланган.

Зокир Алматович  Алматов 1949 йил 10 октябрь куни Тошкент вилояти, Зангиота туманида туғилган. 1971-1988 йилларда Тошкент вилояти ички ишлар бошқармасида турли лавозимларда хизмат қилган. 1988-1990 йилларда Паркент тумани ички ишлар бўлими бошлиғи. 1990-1991 йилларда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи. 1991 йил 15 сентябрдан  2006 йил 5 январига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири бўлиб ишлаган.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn