Кексалар фаолияти ҳамиша ибратдир
  • 27 Февраль 2018

Кексалар фаолияти ҳамиша ибратдир

“Фуқаролар йиғинларининг энг фаол кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси” кўрик-танловининг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳамда туман босқичларида ғолиб чиққан 21 нафар иштирокчи ўзаро куч синашди.

— Танлов ниҳоятда қизиқарли ва ҳаяжонли лаҳзаларга бой кечди, — дейди республика босқичига йўлланма олган Олмалиқ шаҳридаги Сўфи Оллоёр номидаги маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Абдурауф Тўлаев. — Унда биз, иштирокчилар ўзаро малака алмашиб, илғор тажрибалар билан ўртоқлашдик. Булардан келгуси фаолиятимизда самарали фойдаланамиз.

Ҳаётий бой тажрибага эга бўлган, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, миллий ва диний анъаналар ҳамда урф-одатларни ривожлантириш масалаларига ижобий таъсир ўтказа оладиган обрўли нуронийлар фаолияти ёшлар учун ибрат намунасидир. Вилоятдаги  1007 та маҳалла маслаҳатчилари томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги ҳам тадбир давомида қайд этилди. 

Раҳматилла ШЕРАЛИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn