Ёмғир туфайли Бухородаги тарихий обеъктни сув босди (Фото)
  • 27 Февраль 2018

Ёмғир туфайли Бухородаги тарихий обеъктни сув босди (Фото)

2018 йилнинг 26 февраль куни ёққан кучли ёмғир туфайли Бухоро шаҳрининг қадимий қисмидаги тарихий бинолардан бирини сув босди.

Бу ҳақда мазкур шаҳарда яшовчи фуқаро ўзининг Facebookдаги саҳифасида хабар қолдирган.

У жойлаштирган суратлар ва видеони кўриб, гап Чорминор мадрасаси ҳақида кетаётганини англаш мумкин. Суратларда Чорминорнинг ҳовлиси сувга тўлгани яққол кўриниб турибди.

Табиий ҳодиса юз берган жойга ўт учириш ва фавқулодда вазиятлар хизматлари ходимлари етиб келган. Бу мавзуга кейинроқ батафсил тўхталамиз.

Чорминор мадрасаси ҳақида: Чорминор мадрасаси халифа Ниёзқул томонидан 1807 йилда барпо этилган. У пешайвонли масжид, мадраса, кутубхона, ҳовуз ва ҳужралардан иборат. Мураккаб тархли тўртта минора (мезана)га эга. Кутубхонага минора орқали чиқилган.

Афсуски, мустабид шўро тузуми даврида кўплаб тарихий ёдгорликлар қатори Чорминордан ҳам хўжалик мақсадларида фойдаланилган. Бу эса унинг қаровсиз аҳволга тушиб қолишига олиб келган. Мустақиллик йилларида Чорминорнинг кириш қисми миноралари, ҳовуз ва мадраса таъмирдан чиқарилди ва асл ҳолига келтирилди.

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn