Бухорода шиншилла парвариш қилинмоқда
Бухорода шиншилла парвариш қилинмоқда Фото: Наш Зеленый Мир
  • 27 Февраль 2018

Бухорода шиншилла парвариш қилинмоқда

Бухоро туманидаги хонадонда шиншилла парвариш қилинаяпти.

— Жанубий Америкада  кўп учрайдиган бу жонивор қимматбаҳо мўйнали ҳайвонлар сирасига киради, — дейди хонадон соҳиби Хўжа Ашуров. — Уни хориждан келтириб, табиий иқлим шароитимизга мослаштиришга эришдик.

Шиншилланинг мўйнасидан тайёрланган кийим-бош ҳам, унинг парҳезбоп гўшти ҳам жуда қадрланади. У ҳар тўрт ойда бештагача болалайди. Тумандаги “Жўйзар — Жайҳун агросаховат” фермер хўжалиги негизида шиншилла фермасини ташкил этиш лойиҳаси амалга ошса, 20 дан зиёд иш ўринлари яратилишидан ташқари, шиншилла мўйнасини экспорт қилиш имконияти ҳам пайдо бўлади.

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn